Оммавий ахборот – чекланмаган доирадаги шахсларга мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар.
Ҳужжат - матн, товуш ёки тасвир шаклида ахборот ёзилган, замон ва маконда узатиш ҳамда сақлаш ва жамоат томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий объект.
Электрон каталог — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхатининг электрон шакли;
Электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.
Электрон ҳужжат –бу ахборот коммуникация воситалари ва технологиялари ёрдамида инсон учун қулай шаклда сақланадиган, узатиладиган ва тақдим этиладиган ва уни таниб олишга имкон берадиган реквизитларга эга электрон воситалардаги ахборот.
Назорат саволлари
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 17 декабрдаги 259-сонли Қарорига мувофиқ, gov.uz - Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталини ахборот билан ким таъминлайди ?
2. 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сонли Ҳукумат қарорига мувофиқ шакллантирилган “Давлат органлари ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими»нинг веб-саҳифаси манзили?:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги маълумотлар базаси ахборот- қидирув тизимининг манзили?
4. Идоралар ресурслари ва/ёки ахборот тизимлари орқали юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш тури қандай номланади?
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли Қарорига мувофиқ интерактив давлат хизматлари Реестрини юритиш ким томонидан амалга оширилади?
6. Ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари қандай номланади?
7. Ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси қандай номланади?
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 28 сентябрдаги 191-сонли Қарорига мувофиқ, «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларининг яратилиши ва экспертизадан ўтказилиши учун қайси давлат органлари жавобгар ҳисобланади?
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг веб-саҳифаси манзили?
10. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг веб-сахифаси манзили?
Достарыңызбен бөлісу: |